Самарқанддаги Шоҳи Зинда кўчасида пиёдалар учун мўлжалланган янги замонавий кўприк қурилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Самарқанддаги Шоҳи Зинда кўчасида пиёдалар учун мўлжалланган янги замонавий кўприк қурилди

  • Узбекистон
  • 11-09-2017, 16:09
  • 637
  • Самарқанддаги Шоҳи Зинда кўчасида пиёдалар учун мўлжалланган янги замонавий кўприк қурилди
    Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда кўчасининг Ислом Каримов кўчаси йўналишида пиёдалар учун мўлжалланган янги замонавий кўприк қурилди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник»га таяниб «Дарё» хабар берди.

    Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн қилинган Ҳазрати Хизр масжиди ёнидаги ёдгорлик мажмуида кенг кўламли реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етмоқда.

    Бунинг натижасида Воҳид Абдуллаев ҳамда Шоҳи Зинда кўчалари чорраҳасининг ташқи кўриниши таниб бўлмас даражада ўзгарди. Ёдгорлик мажмуага ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида зиналар, дам олиш ўриндиқлари, айвонлар, автомобиллар учун тураргоҳлар қурилди.

    «Шоҳи Зинда кўчасидаги пиёдалар учун мўлжалланган кўприкни бир ярим ой ичида қуриб битказдик. Ҳозирда ҳудудни ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда, унга салкам 50 киши жалб қилинган», — дейди «Самвилқурилишсервис» МЧЖ директори Акмал Тўхтамуродов.

    Ушбу ёдгорлик мажмуаси 2018 йилнинг 30 январида, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан очилиши кутилмоқда.

    loading...