17:40 / 16.09.2017
7 286

Ўзбекистон ва Қозоғистон қандай шартномаларни имзолади?

Ўзбекистон ва Қозоғистон қандай шартномаларни имзолади?
16 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Нурсултон Назарбоев куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан кенгайтирилган таркибдаги музокараларни давом эттирди.

Мулоқотда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шартномага Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳамда Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамкуловлар имзо чекдилар.

Ушбу шартномага кўра, ҳарбий таълим соҳаси ҳамда қўшинларнинг ҳарбий ва жанговар тайёргарлигини ҳамкорликда ошириш назарда тутилган.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қозоғистон қандай шартномаларни имзолади?