08:55 / 19.09.2017
8 649

Тошкент марказидаги янги кўприк қурилиши якунланди. У яқин кунларда очилади (фото)

Шимолий вокзал яқинида жойлашган Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич қуриб битказилди. Бу ҳақда «My Day»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Тошкент марказидаги янги кўприк қурилиши якунланди. У яқин кунларда очилади (фото)
Шунга қарамай, кўприк транспортлар ҳаракатланиши учун ҳамон ёпиқ. Таъкидланишича, кўприк яқин кунларда очилиши режалаштирилмоқда.



Кўприкни қайта тиклаш ишлари шу йилнинг майида бошланган эди. Унинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилди.


Аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Даврон Деҳқонов йўл ўтказгич Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент марказидаги янги кўприк қурилиши якунланди. У яқин кунларда очилади (фото)