13:03 / 20.09.2017
6 450

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарига қандай харита билан чиқди?

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарига қандай харита билан чиқди?
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси доирасидан чиқиб, халқаро муаммога айланган Орол фожиасига дунё ҳамжамияти фикрини қаратди, деб ёзади Qalampir нашри.

Президент Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда минтақанинг умумий сув захираларидан оқилона фойдаланиш масаласи бугунги кунда асосий масала бўлиб қолишини айтиб ўтди.

БМТ Бош котибининг “сув, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари ўзаро чамбарчас боғлиқ”, деган фикри Шавкат Мирзиёев томонидан тўла қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Сув муаммосини ҳал қилишнинг минтақа мамлакатлари ва халқлари манфаатларини тенг ҳисобга олишдан бошқа оқилона йўли йўқ эканини Ўзбекистон раҳбари ишонч билан гапирди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Экологик муаммолардан бири бўлган Орол ҳалокатига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиб, Президент ўз қўлида Орол фожиаси акс эттирилган харита борлигини айтди.

Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш учун ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Президент БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган махсус дастур амалга оширилишини қўллаб қувватлашини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев БМТ минбарига қандай харита билан чиқди?