Жаҳон банки ўзининг навбатидаги «Бизнес юритиш-2017: барча учун тенг имкониятлар» деб номланган янги рейтингини эълон қилди. Таҳлил натижаларига кўра, Бруней-Доруссалом, Кения, Қозоғистон, Беларусь, Индонезия, Сербия, Грузия, Покистон, БАА ва Баҳрайн «бизнес юритиш»кўрсаткичлари бўйича 2015-2016 йилларда энг яхши натижаларга эришган мамлакатлар 10 талигидан жой олган.
Ушбу мамлакатлар, умумий ҳисобда жами 48 та тадбиркорлик муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ўтказган.
Ҳисоботда таъкидланишича, рейтингга киритилган 190 давлатнинг ҳар бирида тадбиркорлик қилиш учун шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган камида битта ислоҳот олиб борилмоқда. Аммо Европа ва Марказий Осиё тадбиркорлик соҳасида камида битта ислоҳот ўтказаётган мамлакатлар сони кўплиги билан ажралиб туради.
Рейтингда биринчи ўринни Янги Зеландия эгаллаган. Иккинчида Сингапур, учинчида Дания жойлашган. Ҳонг Конг, Корея республикаси, Норвегия, Буюк Британия, АҚШ, Швеция ва Македония кучли ўнликка муносиб кўрилган. Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг юқорикўрсаткич Грузияга тегишли бўлиб, у 16-ўринда. Марказий Осиё республикалари орасида энг яхши натижани 35-ўринда жойлашган Қозоғистон кўрсатмоқда. Қирғизистон 75-, Тожикистон 128-ўринга жойлаштирилган. Туркманистон рейтингга қабул қилинмаган.
Жаҳон банки рейтингини тузиш бўйича тадқиқотчилари Ўзбекистонда бизнес юритиш имконияти ва қулайлик муҳитини республикани 87-ўринга муносиб кўриш билан баҳолаган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Исроил Эронга керакли вақтда жавоб қайтаришга ваъда берди