Ўзбекистон делегацияси Нью-Йоркда АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон делегацияси Нью-Йоркда АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашди

Узбекистон 28-09-2015, 13:56 1 076
Ўзбекистон делегацияси Нью-Йоркда АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашди

2015-йилнинг 27-сентабр куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов ва АҚЧ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Антони Жон Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚЧ кун тартиби ҳамда муносабатларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Баъзи минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

26-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚЧ Давлат департаменти вакиллари – давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал, давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапман билан учрашди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.