Тошкентда мижоздан 600 минг ўғирлаб кетган ромчи қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда мижоздан 600 минг ўғирлаб кетган ромчи қўлга олинди

Узбекистон 28-09-2015, 17:51 1 190
Тошкентда мижоздан 600 минг ўғирлаб кетган ромчи қўлга олинди

Тошкентда мижоздан 600 минг ўғирлаб кетган ромчи қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашрига таяниб Kun.uz ёзмоқда. Айтилишича, 1987 йилда туғилган Равшан Ботиров одамларга Akfa ромларини ўрнатиб беришни таклиф қилиб, улардан турли йўллар билан “заклад” (бўнак пули) олган. Шундан сўнг у “мижоз”нинг уйини тарк этиб, қайтиб келмаган.

Бу сафар у Рихси Юнусованинг уйига келиб, худди шундай йўл билан 600 минг сўм ундирган. Орадан кўп вақт ўтиб, алданганини тушунган аёл тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Натижада фирибгар қўлга олинган.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.