6 156
Россияга мева-сабзавотларни етказиб бериш ҳажми йилига 1 миллиард долларгача оширилади
Россия билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишда савдо алоқаларини ривожлантириш устувор вазифа ҳисобланади. Россия бизнинг асосий, энг йирик, биринчи рақамли ҳамкоримиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси деярли 16 фоизга ўсди. Бу жуда муҳим ва ижобий кўрсаткич. Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев Ўзбекистон-Россия бизнес-форумида шундай баёнот билан чиқди.
"Бу 16 фоиз билан чекланиб бўлмаслигини ҳаммамиз яхши англаб турибмиз. Сўнгги саккиз ойдаги 3,1 миллиард долларлик товар айланмаси мамлакатларимизнинг улкан иқтисодий салоҳиятига мутлақо тўғри келмайди.
Шу йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон Россияга сархил мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни деярли 30 фоизга оширди. Бу россиялик ритейлерлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари истеъмолчилари билан тизимли корпоратив муносабатларни ўрнатиш натижасидир.
"Ўзагроэкспорт" ва "Ўзагролайн" компаниялари ўртасида умумий савдо уйи яратилди. Ҳукумат даражасида "яшил йўлак" йўлга қўйилишига доир келишув имзоланди. Бунда божхона органларимиз ва карантин хизмати муҳим роль ўйнади. "Яшил йўлак" тўлиқ ишга тушиши муносбати билан мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган Россия ҳукумати ва президент Путинга миннатдорчилик билдирамиз.
Бугунги кунда мева-сабзавотларни етказиб бериш ҳажмини йилига 800 миллион-1 миллиардгача ошириш имкони мавжуд. Бу ҳақиқат. Бироқ, афсуски, ҳозирча шу кўрсаткичлар қолмоқда, зеро 30 фоизлик ўсиш ҳам у қадар юқори эмас. Бу соҳада жуда катта салоҳиятимиз бор", - деди Ғаниев.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди