15:46 / 14.10.2017
7 056

Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуриш тақиқланди

Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуриш тақиқланди
Ўзбекистон ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларга 2017 йил 1 декабрдан бошлаб янги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини (АГҚШ) қуриш учун ер ажратишни тақиқлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, мавжуд АГҚШларни автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига (АГТКС) босқичма-босқич ўзгартириш режалаштирилган. Ёқилғи қуйиш шохобчаларини ўзгартиришнинг батафсил режаси жорий йилнинг декабрь ойи ўрталарига қадар ишлаб чиқилади.

«Ўзбекнефтегаз» Жанубий Кореянинг NK Group компанияси билан биргаликда ускуналарни сотиб олишни енгиллаштириш ва харажатларни камайтириш мақсадида, стационар ва кўчма АГТКСлар учун ускуналар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш, шунингдек. уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этади.

2019 йил охирига қадар республика бўйлаб 178 та ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатда ҳозирда 569 та шундай шохобча мавжуд.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини қуриш тақиқланди