13:57 / 16.10.2017
10 258

Кейинги йилда тест​ синовлари 15 кун давомида ўтказилиши кутилмоқда

Кейинги йилда тест​ синовлари 15 кун давомида ўтказилиши кутилмоқда
2018/2019 ўқув йилида тест жараёни 15 кун давомида ўтказилади ва унинг жавоблари имтиҳон якунланган кундан кейинги кунда чиқади. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига Давлат тест маркази директори Мажид Каримов интервью берган.

«Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. Бу бўйича ҳозирда катта ишлар олиб бориляпти. Яъни, янги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, тест жараёнини бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказиш, тест материалларини абитуриентларнинг ўзига бериш, натижасини эса имтиҳоннинг эртасига эълон қилиш вазифалари қўйилган. Шунингдек, тест жараёнини катта павильон, спорт мажмуаларида ўтказиш, ошкораликни таъминлаш учун видеокузатув ҳамда онлайн трансляцияларни ташкил қилиш вазифалари ҳам қўйилган», - дейди ДТМ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда давлат қабул имтиҳонлари турли кўринишда, жумладан экспо-кўргазмалар павильонида ҳам ташкил этилди. Аммо, тест натижалари эълон қилингач, бир нечта университетларда имтиҳонларнинг шаффоф ўтганини шубҳада қолдирувчи далиллар пайдо бўлди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кейинги йилда тест​ синовлари 15 кун давомида ўтказилиши кутилмоқда