12:02 / 31.10.2017
5 793

Санкт-Петербургнинг маданий-ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Санкт-Петербургнинг маданий-ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради
7—10 ноябрь кунлари Санкт-Петербургнинг маданий-ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «UzDaily»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Делегация таркибидан Санкт-Петербург ҳукумати вакиллари, ижро этувчи органлари, шунингдек, ўрта ва олий таълим, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлик доираси вакиллари ўрин олган.

Россия делегацияси ташриф доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлади.

Делегация Самарқанд вилояти ҳокими билан учрашув ўтказади.

Тошкентда «Санкт-Петербург ва Ўзбекистон — ҳамкорликнинг янги уфқлари» бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бизнес-форум иштирокчилари ўзаро ҳамкорликнинг манфаатли йўналишларини муҳокама қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Санкт-Петербургнинг маданий-ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради