Ўзбекистон Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов.
Норовнинг мақоласи институтнинг Facebook’даги расмий саҳифасида жойлаштирилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
"Ўзбекистон дипломатияси бир йилдан бери президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча чегарадош давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни фаол ва босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этмоқда. Бу нафақат турли даражалардаги давлатлараро алоқаларнинг кўпайиши ҳамда кенгайиши, балки Тошкентнинг қўшнилар билан аввалги зиддиятларни ҳал қилишда оқилона муроса йўлини қидириш бўйича аниқ кайфиятида ҳам намоён бўлади", - дея ёзган Владимир Норов.
Унинг сўзларига кўра, шуниси эътиборга моликки, Ўзбекистон раҳбари сўнгги ойлар ичида барча қўшни мамлакатлар етакчилари билан расмий, норасмий ҳамда амалий учрашувларни ўтказди.
"Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф амалга оширилди. Тожикистонга ташриф тайёрланмоқда", - дея хабар берган Норов.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Тожикистонга биринчи ташрифи бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?