«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўяди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўяди

Узбекистон 9-10-2015, 14:01 1 530
«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўяди

2015 йилнинг 12 октябрь кунидан бошлаб "Афросиёб" тезюрар поездлари учун чипталарни электрон шаклда харид қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ОАЖ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Эндиликда электрон чипталарни «Uzkart» ёрдамида харид қилиш мумкин бўлади.

Банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш учун MBANK тўлов тизими маълумотларини текшириш талаб қилинади.

Тўловлар банк ҳисобларига сўм валютаси воситасида маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Тўлов хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус шифрлашдан (SSL) фойдаланилади. Тўлов амалга оширилгач, чипталарнинг сотиб олингани uzrailway.uz сайти орқали рўйхатга олинади (бепул).

Ўзбекистондаги барча электрон билетлар сотиш шохобчаларида хизматлар бепулга кўрсатилиши белгиланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.