19:25 / 08.11.2017
8 059

Тошкентда Киночилар уйи ва метрополитен бошқармаси биноси бузилади

Тошкентда Киночилар уйи ва метрополитен бошқармаси биноси бузилади
Тошкентда яқин вақт ичида Ислом Каримов (собиқ Ўзбекистон) шоҳ кўчаси ёқасида жойлашган ва Tashkent City ишбилармонлик маркази бунёд этиладиган ҳудудга тушиб қолган биноларни оммавий равишда бузиш ишлари бошланади. Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, «Nuz.uz» хабар бермоқда.

Кўчанинг ўнг тарафида — «Ўзбекистон» метро бекатидан «Бунёдкор» метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашган «Ўзбеккино» миллий агентлиги биноси, Киночилар уйи, собиқ «Фонд Форум» биноси, Хорижга чиқиш-келиш («ОВИР»)нинг республика бошқармаси биноси, шунингдек, Тошкент метрополитени бош қароргоҳи бузилади.

«Nuz.uz»нинг «Ўзбеккино»даги манбаси сўзларига кўра, уларга «нарсаларни йиғиштириш» ҳақида кўрсатма берилган. «Бир неча кун ичида биз бинони бўшатиб қўйишимиз керак. Бузиш ишлари бошланади», — деди манба.

«Ўзбеккино»нинг қаерга кўчиши номаълум, бироқ, нашр суҳбатдошининг қайд этишича, агентлик вақтинча Чилонзор кўчасида жойлашган «Ўзкинохроника» биносида фаолият олиб бориши мумкин.

Республика Киночилар уйи 1982 йилги Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали доирасида Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги раҳбари — Шароф Рашидов томонидан очилган. Бинода учта кинозал бўлиб, уларнинг бири 900 ўринга, қолган иккиси мос равишда 230 ва 50 ўринга мўлжалланган.

Қайд этиш жоиз, Tashkent City’нинг аввалроқ эълон қилинган лойиҳавий суратларида «Бунёдкор» метро бекатининг думалоқ шаклдаги чиқиш жойини кўриш мумкин эди, бироқ унда Киночилар уйи биноси чизилмаган эди.


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Киночилар уйи ва метрополитен бошқармаси биноси бузилади