Ўзбекистон тижорат банклари мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бормайди. Бу ҳақда республика Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 7 ноябрда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзгартиришга мувофиқ, Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.
2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг "талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат" сифатида тан олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди