Жанубий Корея офтальмологлари водийда беморларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда

  • Узбекистон
  • 15-11-2017, 16:27
  • 844
  • Жанубий Корея офтальмологлари водийда беморларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда
    «Соғлом авлод учун» фонди Германиянинг Friedensdorf International, Жанубий Кореянинг Siloam Center for the Blind, Vision Care Service халқаро ташкилотлари ва бошқа муассасалар билан ўрнатган ҳамкорлик натижасида турли хасталиклар билан оғриган беморларни бепул соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

    2015-2017 йилларда Фарғона ва Бухоро шаҳарларида кўз соҳасида касаллиги бўлган 4 мингга яқин бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 589 нафар беморда катаракта хасталигини бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғломлаштиришга эришилди.

    Бу йилги акцияда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида беморлар Жанубий кореялик малакали шифокорлар кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган касалликлар жарроҳлик амалиёти билан бартараф этилмоқда.

    Жанубий кореялик малакали шифокорлар томонидан ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари вилоят шифокорларининг тажриба ва маҳоратини янада оширишга хизмат қилади.