Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат кескин пасаяди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат кескин пасаяди

Узбекистон 14-10-2015, 14:37 1 192
Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат кескин пасаяди

Метеорологлар жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишини прогноз қилишмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида 15-17 октябрь кунларида ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

18 октябрь куни эса ҳарорат кескин пасайиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даражани ташкил этади.

Ҳафта давомида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтади.

18 октябрь куни республиканинг тоғли ҳудудларида -3 даражагача совуқ ҳарорат кузатилиши мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.