2018 йилда, худди аввалги йиллардаги каби, харажатларда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга устуворлик сақланиб қолади. Шу тариқа, ижтимоий соҳани молиялаштиришга 34,7 триллион сўм (4,2 млрд доллар)ни йўналтириш мўлжалланмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 9 декабрь куни бўлиб ўтган ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда келаси йил учун Давлат бюджетини муҳокама қилишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.
2018 йилга бюджет параметрларида қабул қилинган давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағлар назарда тутилган бўлиб, бунга 8,5 триллион сўм (1 млрд доллар)ни йўналтириш таклиф этилмоқда.
Таъкидланишича, уй-жой-коммунал ишларга харажатлар 228,6 миллиард сўм (28 млн доллар)ни ташкил этади, жумладан, кўп қаватли уйларга яқин бўлган ҳудудларни ободонлаштиришга 47,2 миллиард сўм (5,8 млн доллар), кўп қаватли турар-жой фондида лифт қурилмаларини таъмирлаш ва алмаштиришга – 22,4 миллиард сўм (2,7 миллион доллар) йўналтирилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Учта рақамга адашган аёл ютуқ ўзи ўйлаганидан ҳам кўплигини эшитиб йиғлаб юборди