20:31 / 12.12.2017
6 048

Фото: Тошкентдаги икки хонадонда 39 киши ноқонуний яшаб келгани аниқланди

Фото: Тошкентдаги икки хонадонда 39 киши ноқонуний яшаб келгани аниқланди
Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари пойтахтда ўтказган рейд давомида икки хонадонда қирққа яқин одам ноқонуний яшаб келгани аниқланди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

«Бумеранг» операцияси чоғида икки хонадон эгаси уйларини республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 39 кишига ижарага бергани маълум бўлди.

Хонадонларда яшовчилар туман ИИБга етказилди, уларнинг шахси аниқланиб, фош этилмаган жиноятларга алоқадорлиги текширилди. Жараён 20 дақиқадан кўп вақт олмади, деб аниқлик киритади тадбирда иштирок этган нашр мухбири.

Бундан ташқари, хонадонларда шаҳар газ тармоғига ноқонуний уланган иситиш приборлари ҳам қайд этилди.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фото: Тошкентдаги икки хонадонда 39 киши ноқонуний яшаб келгани аниқланди