21:15 / 13.12.2017
6 798

14 декабрь куни Ўзбекистон аҳлини қуёшли об-ҳаво кутмоқда

14 декабрь куни Ўзбекистон аҳлини қуёшли об-ҳаво кутмоқда
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага 14 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 2-4 даража илиқ, кечаси 5-7 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 5 даражагача, кечаси эса 13 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 5 даражагача илиқ, кечаси 8 даражагача совуқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳарорат 2-7 даража илиқ, кечаси 3-8 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 3-8 даража илиқ, кечаси эса 7 даражагача совуқ бўлади.

Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 6 даражагача илиқ, кечаси 7 даражагча совуқ бўлади.

Қамчиқ довони ҳамда Чимён тоғларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 2-7 даража илиқ, кечаси 5-10 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 14 декабрь куни Ўзбекистон аҳлини қуёшли об-ҳаво кутмоқда