21:25 / 13.12.2017
5 393

Шавкат Мирзиёевга Қирғизистон ордени топширилди (Видео)

Шавкат Мирзиёевга Қирғизистон ордени топширилди (Видео)
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистон Президентининг Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёевга Қирғизистоннинг «Данакер» орденини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбаев ноябрь ойида Шавкат Мирзиёевни икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Данакер» ордени билан мукофотлаган эди.

Қирғизистоннинг олий мукофотларидан бўлган ушбу орден халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, миллатлараро тотувликни сақлашга, илм-фанни ривожлантиришга, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва бойитишга катта ҳисса қўшган инсонларга берилади. Орденнинг орқа томони олтин билан қопланган.

«Қирғизларда «Икки киши гуноҳкор бўлса, бир киши данакер» деган гап бор. Яъни икки киши ўртасидаги можарони ҳал этувчи бир киши бўлади. Давлатимиз раҳбарига бундай мукофот берилиши унинг Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини равнақ топтириш, икки халқ ўртасидаги дўстона алоқаларни кенгайтириш йўлидаги хизматларининг юксак эътирофидир», дейилган хабарда.

Қирғизистоннинг ушбу давлат мукофоти билан тақдирланганлар орасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Дмитрий Медведев, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, жаҳонга машҳур виоленчелчи Йо Йо Ма кабилар бор.
[media=https://youtu.be/FGfjhP-uS-U]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевга Қирғизистон ордени топширилди (Видео)