Ўзбекистонда чет элга чиқиш тартиби ўзгартирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда чет элга чиқиш тартиби ўзгартирилди

Узбекистон 26-10-2015, 19:45 5 308
Ўзбекистонда чет элга чиқиш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистонда чет элга чиқиш тартиби ўзгартирилди. Бу ҳақда Norma.uz сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарори билан “Мансабдор шахсларнинг чет эл давлатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йилдаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритилган.

Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқароси виза стикерини талаб қиладиган бирор давлатга стикерсиз чиқса, бу маъмурия жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, бошқа бир давлатда турган Ўзбекистон фуқароси тегишли стикерсиз учинчи давлатга чиқиши мумкин бўлмайди.

Шунингдек, кўрсатилишича, фуқаро чет элда юрганида стикернинг амал қилиш муддати тугаши туфайли Ўзбекистонга кириш чоғида маъмурий жавобгарлик кўзда тутилмайди.

Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистондан ташқаридаги фуқаро паспорт олиши ва стикер расмийлаштириши тартиби такомиллаштирилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.