16:28 / 15.12.2017
7 714

16 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда

16 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Қорақалпоғистон бўйлаб эрталаб ёмғир аралаш майда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари.
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи эса 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 16 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда