16:39 / 22.12.2017
9 148

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президент Мурожаатнома тақдим этмоқда

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президент Мурожаатнома тақдим этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этмоқда. Президентнинг Парламентга мурожаати «Ўзбекистон 24» телеканалида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда.

Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган. Унда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари кенг таркибда иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президент Мурожаатнома тақдим этмоқда