09:28 / 26.12.2017
7 052

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлаши ҳақидаги битим кучга кирди

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлаши ҳақидаги битим кучга кирди
21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди. Ҳужжат 5 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.

Битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнларини тартибга солиш ва ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш, шунингдек, Россия Федерасияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш заруриятидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

Битим Россия Федерасияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича томонлар ҳамкорлигининг тартиби ва шартларини белгилаб беради.

Битим Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги меҳнат миграсияси жараёнларини қонуний оқимга солиш имкониятини яратади, иккала мамлакат фуқароларининг манфаатларига хизмат қилади, меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этади, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни кафолатлайди, шунингдек одам савдосининг ривожланишига сабаб бўладиган ноқонуний миграсиянинг олдини олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлаши ҳақидаги битим кучга кирди