15:20 / 15.01.2018
4 904

Профессор Иброҳим Усманов: "Ўзбекистон минтақадаги етакчи давлатга айланади"

Профессор Иброҳим Усманов: "Ўзбекистон минтақадаги етакчи давлатга айланади"
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин икки-уч йил ичида Марказий Осиёдаги давлатлар иштирокида Европа иттифоқидек давлатлар иттифоқини тузиш ташаббуси билан чиқиши мумкин, деган фикрни билдирган профессор Иброҳим Усманов.

Иброҳим Усманов – бир неча йиллар давомида Тожикистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган сиёсатчи ва журналист.

Усмановнинг ишонч билдиришича, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги норасмий етакчи давлат мақомини қайтариб олади. У ўз сўзида, “Ўзбекистон ўтган аср 90-йилларининг бошигача минтақадаги норасмий етакчи давлат эди, лекин Қозоғистон бу мақомни тортиб олганди. Мирзиёев минтақада ўз иродасини ўтказишга ҳаракат қилмаяпти, қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини жуда яхши англаб турибди”, деб таъкидлаган.

Тожикистонлик сиёсатчининг таъкидлашича, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон Президентининг обрўси минтақадаги аҳоли ўртасида шунчалик даражада ошиб кетдики, унга ҳар қандай сиёсатчи ҳам ҳавас қилса арзийди.

Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Президенти Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида минтақадаги давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч бир неча баробар ошган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Профессор Иброҳим Усманов: "Ўзбекистон минтақадаги етакчи давлатга айланади"