Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 13 январь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар захирасига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролари 2018 йилнинг февраль - март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
Бундан ташқари, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2018 йилнинг февраль - апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.Маҳмудов зиммасига юкланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди