Содиқ Сафоев: "Ўзбекистонда уйғониш даври бошланди..."

  • Узбекистон
  • 17-01-2018, 08:30
  • 931
  • Содиқ Сафоев: "Ўзбекистонда уйғониш даври бошланди..."
    Бугун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасининг асосий мазмуни ва моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида журналистлар иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

    Брифингда Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев сўзга чиқиб қўйидаги фикрларни билдирди.

    – Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояси асосида мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг ўзига хос тизими яратилди. Халқ билан мулоқотнинг бундай кенг кўламда жорий этилгани аввал амалиётда учрамаган тизимдир.

    Шу жиҳатдан Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси фақат парламентга эмас, балки бутун халқимизга мурожаати бўлди. Бу жуда кенг кўламли, том маънодаги халқчил маъруза халқ билан мулоқот қилишнинг яна бир ўзига хос шакли бўлди.

    Мурожааномадан кейин турли соҳа ва касб эгалари, оддий фуқаролар унга муносабатини билдирди ва бу жараён ҳали давом этмоқда. Бунинг боиси унда ҳаётимизда мавжуд бўлган ютуқ ва камчиликлар рўй-рост баён қилингани, келгусида амалга ошириш зарур бўлган вазифалар аниқ қўйилгани билан боғлиқ.

    Тўғриси, биз олдин фақат ютуқлар ҳақида гапиришга ёки озгина муваффақиятни ҳам каттароқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб ёки буни гапиришни кимлардандир илтимос қилишга ўрганиб қолгандик.

    Мурожаатномада ҳаёт билан боғлиқ аниқ ташҳис қўйилгани унинг асосий белгиси. Шу жиҳатдан Мурожаатнома янги уйғониш даври бошланганидан дарак берди. Шунинг учун ҳам бу нафақат халқимиз, балки бутун дунё жамоатчилигининг эътиборини тортди.

    Яндекс.Метрика