2018 йил 1 февралдан бошлаб улгуржи савдо корхоналарига лицензия олишда устав фондига йирик пул маблағи киритиш бўйича талаб бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 16 январь куни имзоланган "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида таъкидланган.
Ҳужжатга кўра, улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади.
2018 йил 1 февралдан эътиборан озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди ҳақидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати эндиликда улгуржи савдогарларга лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилиниши ҳақида хабар берган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди