5 720
Наталья Шагайда: "Россия дўконларида Ўзбекистон мева-сабзавотлари билан рақобатлаша оладиган маҳсулот йўқ"
Россия дўконларида Ўзбекистон мева-сабзавотлари билан рақобатлашадиган маҳсулот йўқ. Бу ҳақда Россия халқ хўжалиги академияси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат сиёсати маркази директори Наталья Шагайда маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи» .
«Олдин Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни Россиянинг узоқ шаҳарларига олиб келишда катта муаммолар бор эди. Чегара, божхона ва бошқа текширувлар деганларидек. Кичик хўжалик ёки хусусий тадбиркор бунинг уддасидан чиқиши қийин эди.
Охирги йилларда Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш дастури амалга оширилмоқда. Бунинг учун махсус компания ҳам ташкил қилинган. Эндиликда фермер ва хусусий хўжаликлар ягона технология асосида етиштирилган маҳсулотларни бир жойга жамлаб, катта партия маҳсулот тўплайди. Бу эса уни муваффақиятли экспорт қилиш имконини беради.
Ўзбекистон мева-сабзавотлари жуда ширин ва эртапишар. Апрелда қисман иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулот етказиб берилса-да, улар барибир жуда мазали. Бундай маҳсулотлар бозорда ўз харидорини, албатта, топади», — деди Наталья Шагайда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
“Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди!