Давлат рақобат қўмитасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Давлат рақобат қўмитасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Узбекистон 17-11-2015, 23:01 641

13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раҳбариятининг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жунгхун Чо ва Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Зафар Ҳошимов билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда UzDaily.

Давлат рақобат қўмитасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ташрифдан мақсад корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» ижросининг бориши, шунингдек, бошқа йўналишларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни ҳал этиш мақсадида келгусидаги ҳамкорлик бўйича муайян чора-тадбирлар ҳақида келишиб олди.


Manba: daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.