Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мамлакатда гўшт нархининг ошиш сабабларига аниқлик киритди.
Таъкидланишича, вилоятлар ва туманларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш комплексларининг етарли даражада ривожланмагани, фермер ва деҳқон хўжаликларининг маҳсулдор чорва моллари билан таъминланмагани ҳамда маҳсулдор чорва молларини етиштириш соҳасидаги илмий изланишларнинг етишмаслиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига олиб келмоқда, деб ёзади ЎзА.
Озуқа-ем маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларининг етишмаслиги, ерларнинг шўрланиши, озуқа-ем маҳсулотлари таннархининг юқорилиги, реализация қилишдаги “воситачилар”нинг кўплиги ҳам гўшт маҳсулотлари нархининг қимматлашувига сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун: 2017 йилда мол гўшти 35,9 фоизга, қўй гўшти – 31,4 фоизга, парранда гўшти – 33,1 фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди