Хадичаи Кубро мадрасасида чет тили кунлари ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хадичаи Кубро мадрасасида чет тили кунлари ўтказилди

Узбекистон 18-11-2015, 17:04 1 629

Хадичаи Кубро аёл-қизлар мадрасасида бир неча йилдирки, талабаларнинг чет тилларини мукаммал ўзлаштиришлари ва оғзаки нутқда эркин сўзлай олиш малакасини ошириш мақсадида сешанба инглиз тили, чоршанба рус тили ҳамда пайшанба кунлари араб тилига йўналтирилган сафланишлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хадичаи Кубро мадрасасида чет тили кунлари ўтказилди

«Сафланишлар турли байрамлар, давлат рамзлари, тарихий воқеалар ҳамда талабалар ҳаётига оид эркин мавзуларда бўлиб ўтади. Унга кўра, ҳар бир талаба исталган мазуда уч тилда маълумот бера олиши керак.

Масалан, бугунги рус тили сафланишида Ҳафизова Умида опа бошчилигида талаба қизлар ‘Радио и Телевизор’ мазусида радио ва телевизор тарихи, радио-телеканаллар, ҳамда жаҳон телевединиеси ҳақида кенг маълумотлар берди. Сафланишда устоз рус тилида қизиқарли саволлар бериб, талабаларни топқирлик ва чаққонлик маҳоратларини синаб кўрди», — дейди мадраса ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.