18:30 / 02.02.2018
6 946

Нақд хорижий валютани Ўзбекистонга божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди

Нақд хорижий валютани Ўзбекистонга божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди
Ҳукумат томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида қарор қабул қилинди, дея Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида (@huquqiyaxborot) маълум қилинди.

Қарор билан:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида низом;

“ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга оширишга доир-чора тадбирлар тасдиқланди.

Қарорда белгиланишича Агентлик давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан мустақил ва Адлия вазирлигига ҳисобот беради.

Шунингдек 2018–2020 йилларда 58 та давлат хизматини кўрсатиш босқичма-босқич фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

Жумладан, 2018 йилнинг ўзидаёқ жами 26 та давлат хизматидан Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланиш имконияти яратилади. Хусусан туғилганликни қайд этиш, адлия органларидан чиқадиган ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, судланганлик ҳақида маълумот бериш ва ҳ.к.

Нострификация, хорижда меҳнат қилишга рухсатнома,таълим тўғрисида ҳужжат дубликатини бериш каби 10 та давлат хизматидан 2019 йилда, никоҳни қайд этиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, пенсия тайинлаш, транспорт воситларини рўйхатдан ўтказиш каби 22 та давлат хизмати туридан 2020 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланиш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нақд хорижий валютани Ўзбекистонга божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди