10:20 / 05.02.2018
4 666

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус почта маркалари тўпламига эга кляссер (маркалар учун мўлжалланган альбом) чиқарди. Маркалар 2018 йил 30 январда муомалага киритилган.

Тўпламни яратиш устида “Ўзбекистон маркаси” мутахассислари 30 та турли вазирлик ва идоралар ходимлари билан бирга ишлашди. Ижодий гуруҳ лойиҳа учун мамлакат тарихининг муҳим онларини очиб берувчи фотосуратларни танлаб олди.


“Ўзбекистон почтаси” матбуот хизматида маълум қилинишича, архив суратларни тўплашда Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова катта ёрдам кўрсатди. Шунингдек, фотографлар Ф.Қурбонбоев ва Р.Шарипов ҳам ўзлари олган суратларни тақдим қилишган.

Кляссер 14 маркадан иборат кичик саҳифа ва 64 та почта маркасидан иборат 32 та марка занжиридан иборат. Кичик саҳифа ўртасида Ислом Каримовнинг Самарқандда “Шарқ тароналари” фестивали очилиши вақтидаги сурати жойлаштирилган. Марка занжирлари эса Ислом Каримовга “Оқ сарой” ҳудудида ўрнатилган ҳайкал тасвирланган ягона оралиқ купонга эга.

Кляссерга, шунингдек, маркаларга изоҳлар киритилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди