22 мартдан бошлаб «Тошкент—Балиқчи—Тошкент» йўналиши бўйлаб поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
Хабар беришларича, қатновлар 22 мартдан бошлаб ҳафтасига бир марта, «Ўзбекистон темир йўллари»нинг поездларида амалга оширилади.
Поезд ҳар пайшанба куни Тошкентдан йўлга чиқиб, жума куни Балиқчига етиб боради ҳамда шанба куни Балиқчидан йўлга чиқиб, якшанба куни Тошкентга кириб келади.
«Тошкент—Балиқчи—Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланувчи поезд таркибида 7 та купели вагон, 3 та плацкартли вагон ва битта вагон-ресторан бўлади.
Аввалроқ 2018 йилдан Тошкентдан Иссиқкўл бўйидаги Балиқчи (Рибаче) шаҳрига йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди