Ўзбекистонда 15 февраль куни ҳаво ҳароратининг пасайиши ҳамда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 13 февраль куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 13-14 февралда эса баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 градус совуқдан 2-7 гача совуши мумкин, кундузи эса 11-12 февралда 2-7 даража илиқ бўлади. 13-14 февраль кунлари 0-5 даража совуқ бўлиши мумкин. Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси -4-9 дан -0-5 гача ўзгараши мумкин. 11-12 февраль кунлари кундузи 7-12 даража илиқ, 13-14 февралда эса -2 гача ҳаво ҳарорати пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво ҳарорати ўзгариб туради, жумладан, 11-12 февраль кунлари ёнғингарчилик кузатилмасада, 13-14 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 11 февраль куни ҳарорат кечаси -2 дажадан 7 даража илиққа кўтарилиши мумкин. Кундузи эса 10-15 илиқ бўлади. 14 февраль куни эса 4-9 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. 11-12 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 13-14 февраль кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 14 февраль куни кечаси 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам 11-12 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 13-14 февралда эса баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0-5 даража совуқ, баъзи жойларда эса 1-3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 12-14 февраль кунлари ҳаво кечаси 4-9, кундузи эса 11-16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 февраль куни ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳудудда ҳам ашмол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат кечаси -2-7 даража совуқ бўлади. 12-14 февраль кунлари -3 даража совуқдан 2 даража илиққача кўтарилиши айтилмоқда, кундузи эса 7-12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 13-14 февраль кунлари баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши эҳтимолдан холи эмас. 11 февраль куни ҳарорат кечаси -4-9 даража совуқ бўлади, кундузи эса бироз илиқ бўлади. 13-14 февраль кунлари қолган ҳудудларда бўлгани каби ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади