Ўзбекистонда космонавтика соҳасини ривожлантириш мақсадида муҳим қадам қўйилди

  • Ўзбекистон
  • 13-02-2018, 19:03
  • 586
  • Ўзбекистонда космонавтика соҳасини ривожлантириш мақсадида муҳим қадам қўйилди
    Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги Президент фармойиши қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий канали.

    Фармойишда қайд этилишича, юртимизда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун базавий инфратузилма ҳамда улкан имкониятлар мавжуд.

    Аммо сўнгги йилларда космонавтика соҳасида жиддий тадқиқотлар олиб борилмаган, халқаро ҳамкорлик тўхтатилган, инфратузилма эса ҳозирги кун талабига жавоб бермайди.

    Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.

    Комиссия бир қатор вазифалар билан биргаликда космик ва спутник технологияларни жорий этиш бўйича техник иқтисодий лойиҳаларни комплекс таҳлил қилади, мазкур технологияларни ўзига хос жиҳатларини ўрганади, спутник алоқаси бўйича миллий тизимни яратиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.

    Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

    Яндекс.Метрика