Тошкент шаҳрида 2 балли ерости силкинишлари сезилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент шаҳрида 2 балли ерости силкинишлари сезилди

Узбекистон 20-11-2015, 11:47 667

Тошкент вақти билан 20 ноябрь, жума куни соат 9:46 да Қирғизистон ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила юз берди. «Тошкент» марказий сейсмостанциясидан «Дарё»га маълум қилишларича, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 355 километр шарқда жойлашган.

Тошкент шаҳрида 2 балли ерости силкинишлари сезилди

Қирғизистонда юз берган зилзила натижасида Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Рихтер шкаласи бўйича 2 балли, Андижон шаҳрида эса 3 балли ерости силкинишлари сезилди.

Маълумот учун, 17 ноябрь, сешанба куни оқшомида Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинида 5,7 магнитудали зилзила юз берган, натижада Тошкент шаҳрида Рихтер шкаласи бўйича 2,5—3 балли ерости силкинишлари сезилган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.