18:52 / 18.02.2018
6 382

Ўзбекистонда апостиль учун тўлов миқдори 10 баробарга камайтирилди

Ўзбекистонда апостиль учун тўлов миқдори 10 баробарга камайтирилди
Жорий йил 17 февралидан бошлаб апостиль учун тўлов миқдори 172 240 сўмдан 17 224 сўмга туширилди. Бу ҳақда «UzNews»га таяниб «Дарё» хабар берилмоқда.

Расмий ҳужжатлар апостиль учун асл нусхада ёки аризачи истагига кўра нотариал тасдиқланган нусхада қабул қилинади.

Ўзбекистонда 4 та ташкилот расмий ҳужжатларга махсус штамп — apostille қўйиш ваколатига эга:

Судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга Адлия вазирлиги;

Прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга Бош прокуратура;

Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

Бошқа ҳар қандай расмий ҳужжатлар бўйича —Ташқи ишлар вазирлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда апостиль учун тўлов миқдори 10 баробарга камайтирилди