18:01 / 22.02.2018
5 888

Ўзбекистонда 23 февраль кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистонда 23 февраль кунги об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-3, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, Устюртда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 15-20, айрим жойларда 23 даражагача илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 23 февраль кунги об-ҳаво маълумоти