15:03 / 24.02.2018
5 610

«Ҳашар»дан воз кечдик. Наврўзгача 6 кун «Озодалик куни» ўтказилади

«Ҳашар»дан воз кечдик. Наврўзгача 6 кун «Озодалик куни» ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокими кеча, 23 февраль куни «2018 йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда Хабар нашри маълум қилади.

Унга кўра, жорий йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 24-25 февраль, 3-4, 10-11 март кунлари «Озодалик куни» деб эълон қилинди. Ободонлаштириш, тозалик ойлигини ҳамда ҳашарини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, 2018 йил Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш арафасида пойтахтда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фармойишга мувофиқ, Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи, туман ишчи гуруҳи, Ободонлаштириш бош бошқармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда ҳашарни ўтказиш доирасида қуйидаги ишларни амалга оширилишини таъминлаши белгиланди:

— маҳаллалар, аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар ва уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

— барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш;

— ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионер ва ногиронлар, ёлғиз қарияларни ижтимоий ҳимоялашга ҳамда боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

— жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида йиғилган чиқиндиларни ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

— хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш вазифалари юклатилди.

«Махсустранс» ДУК ҳамда туман ҳокимликлари жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлайдилар.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхона ва ташкилотга ободонлаштириш, санитар тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун ташкилотга ажратилган ер майдонига туташ бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб борилиши тавсия этилган.

Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази маҳалла ва мавзеларда, таълим муассасалари, жамоат транспорти, бозорлар, умумий овқатланиш шохобчалари, сув тармоқларида санитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ҳашар»дан воз кечдик. Наврўзгача 6 кун «Озодалик куни» ўтказилади