22:33 / 28.02.2018
7 670

1 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-8, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Устюртда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача, баъзи жойларда шиддат билан 23-28 даражагача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача, баъзи жойларда шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача, айрим жойларда шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-11, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача, баъзи жойларда шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин) бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача, баъзи жойларда шиддат билан секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти