“Наво” телеканали ўз харажатларини ўзи тўлиқ қоплаши даражасига чиқиши учун олти йил вақт берилди

  • Узбекистон
  • 19-12-2014, 15:07
  • 3 327
  • “Наво” телеканали ўз харажатларини ўзи тўлиқ қоплаши даражасига чиқиши учун олти йил вақт берилди

    ЎзМТРК таркибидаги мусиқий “Наво” телеканали 2015-2020 йиллар оралиғида ўзини ўзи тўлиқ қоплаш даражасига олиб чиқилади. Бу ҳақда, “Газета.uz”нинг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти томонидан 17 декабрь куни имзоланган қарорда сўз боради.

    Қайд этишларича, 2015-2020 йиллар оралиғида ЎзМТРКнинг “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” ва “Кинотеатр” телеканаллари, шунингдек, ҳудудий телерадиокомпаниялари молиялаштирилишида бюджетдан ташқари даромадлар улушини кўпайтириш кўзда тутилган.

    Манба: Kun.uz