13:21 / 18.03.2018
4 801

Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газ тарифлари 10 фоизга ошади

Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газ тарифлари 10 фоизга ошади
«Ўзбекнефтегаз» компанияси 1 апрелдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари оширилишини маълум қилди. Янги нархлар реестри 16 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди, дея хабар беради «Газета.uz».

Келгуси ойдан бошлаб 10 метр куб табиий газ нархи ҳисоблагич бўлганда 2897,4 сўм (ҳозирда 2634 сўм, ўсиш 10 фоиз) этиб белгиланди.

Ҳисоблагич бўлмаганда 10 куб метр табиий газ нархи:
Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 5010,6 сўм (ҳозирда 4555,9 сўм, ўсиш 9,9 фоиз);

Иситиш тизими учун 2323,7 сўмни (ҳозирда 2112,45 сўм, ўсиш 10 фоиз) ташкил этади.
Охирги марта газ тарифлари 2017 йил 15 июлида ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 1 апрелдан Ўзбекистонда электр энергияси салкам 12 фоизга қимматлаши билдирилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газ тарифлари 10 фоизга ошади