21:00 / 18.03.2018
5 328

19 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19  март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 19 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +9 даража, кундузи +19 ... +21 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +7 ... +12 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10 даража, кундузи +17... +22 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15 даража, кундузи +20 ... +25 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +5 ... +10, кундузи +17 ... +22 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 19 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти