Сент-Эндрюс университети (Буюк Британия) катта илмий ходими Маттео Фумагалли жорий йил 26–27-март кунлари мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини минтақада ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида ташланган муҳим қадам, дея баҳолади. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шотландия олий ўқув юртининг вакили мазкур халқаро конференцияни шарҳлар экан, Афғонистон бўйича ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро ролини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёдаги хавфсизликка ўз ҳиссасини қўшиш асносида яқин қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан Ўзбекистон ҳозирги раҳбариятининг интилишларини намоён этишини алоҳида таъкидлади.
Тинч ва осойишта Афғонистон стратегик ва иқтисодий нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг ўрни янада аҳамиятли бўлишига хизмат қилади, — деди у. — Тошкентнинг барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ва ташаббускор сиёсат юритаётгани бутун минтақа фаровонлигига хизмат қилади. Дарҳақиқат, тинчлик йўлидаги бундай саъй-ҳаракатлар давлатлараро ва трансчегара савдо-сотиқ, транспорт, энергетика ва сув инфратузилмаларини ривожлантириш нуқтаи назаридан узоқ куттирмасдан ўзининг ижобий самараларини беради.
Британиялик экспертнинг фикр билдиришича, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун лозим даражада вақт ва ва саъй-ҳаракатлар керак бўлади. Бу айниқса, Афғонистонга тегишлидир. Чунки бир-бирига қарши курашаётган томонлар ўртасида ярашувга эришиш юзасидан илгари ҳам уринишлар бўлган, бироқ улар ҳали ўз натижаларини бергани йўқ. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон кўзлаган мақсадга эришиш учун вақт, доимий эътибор ва энг муҳими, моддий ҳамда инсоний ресурслар талаб этилади.
— Умуман олганда, Тошкент конференцияси янги ташқи сиёсатнинг Ўзбекистон, унинг халқи ва қўшни мамлакатлар учун улкан имкониятлар очиб бераётганини намоён этди, — деди британиялик олим. — Минтақада яхши қўшничилик муносабатлари фаоллашгани туфайли катта ғайрат ва иштиёқ кузатилмоқда.
Ўзини минтақадаги ўзаро ҳамкорликни ҳамда иқтисодий ва хавфсизлик билан боғлиқ кўпгина муаммолар ҳал қилиниши учун ютқизиқсиз қарорлар қидиришни таъминлаётган муҳим минтақавий марказ сифатида намоён этаётган Ўзбекистоннинг фаоллигидан Марказий Осиё ютади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади