07:32 / 04.04.2018
4 594

Туркиялик эксперт: Ўзбекистон туризм соҳасидан қанча даромад олиши мумкин? (видео)

Туркиялик эксперт: Ўзбекистон туризм соҳасидан қанча даромад олиши мумкин? (видео)
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалаларига энг юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибаларининг ўрганилиши шундан далолат беради. Собиқ Туркия миллий ассамблеяси депутати, туризм соҳасида катта иш тажрибасига эга Содиқ Бадак бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда. Туркиялик экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳасидан йилига 15 миллиард доллар даромад олиши мумкин.

"2017 йилнинг июнидан Ўзбекистонда саёҳатларни ўрганиб, таҳлил қилиб келяпман. Бир неча вилоятларда бўлдим, туристик объектларни кўрдим ва соҳа салоҳиятидан тўлиқ фодаланилмаганига ишонч ҳосил қилдим.

Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистонда 10 миллион нафаргача сайёҳни қабул қилиш ва 10 миллиард долларгача даромад олиш имкони мавжуд.

Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотлари беш глобал туристик бозорни қамраб олиши мумкин. Масалан, европаликларни - тарихий ва экотуризм жалб қилади, Ҳиндистон, Малайзия ва Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони ва Эрон фуқароларини эса - зиёрат туризми, Хитой, Япония, Жанубий Корея аҳлини эса - маданий-кўнгилочар туризм.

Яна шуниси муҳимки, Ўзбекистон тўрт мавсумда ҳам меҳмонларни қабул қила олади. Бироқ бунинг учун инфратузилмани йўлга қўйиш керак.

Ўзбекистон - Марказий Осиёнинг жавоҳири. Минтақанинг бошқа мамлакатларида бундай салоҳият йўқ. Статистикага кўра, бугунги кунда дунёнинг 4 миллиард кишиси саёҳатчи ҳисобланади. Уларнинг аксарияти 4 кундан 14 кунгача саёҳат қилади. Уларнинг ҳеч бўлмаганда 15 миллионини жалб қила олсак, у ҳолда йиллик даромад 15 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

Ҳозир бу соҳада янги йўналишлар очилмоқда. Олдимизга қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, янги йўналишлар ва маконларни тавсия қилиб борамиз".

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туркиялик эксперт: Ўзбекистон туризм соҳасидан қанча даромад олиши мумкин? (видео)