07:30 / 06.04.2018
4 851

Ташқи ишлар вазирлиги тизими ўзгартирилди

Ташқи ишлар вазирлиги тизими ўзгартирилди
​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ва ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Шу билан бирга "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори ҳам эълон қилинди.

Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон жаҳоннинг 133та давлати билан дипломатик алоқаларни ўрнатган бўлиб, айни пайтда хорижий давлатларда 47та дипломатик ваколатхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳужжатга асосан вазирлик таркибида Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси ташкил этилмоқда. Вазирликнинг Матбуот хизмати Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига айлантирилади. Консуллик бошқармаси эса Консуллик-ҳуқуқий бошқармаси сифатида қайта тузилмоқда.

Вазирлик таркибида янги Чет эллик ватандошлар билан ҳамкорлик
алоқалари бошқармаси иш бошлаши белгиланди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимида эса "Call-center" хизмати йўлга қўйилади.

Таркибий ўзгаришлар натижасида фаолияти самарасиз деб топилган "Жаҳон" АА ўрнига "Дунё" ахборот агентлиги ва медиа-маркази иш бошлайди.

Бундан ташқари вазирлик таркибида Таржимонлар бюроси, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази тузилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вазирликнинг ҳудудий бўлимлари фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ташқи ишлар вазирлиги тизими ўзгартирилди