Бўйнига «пулчамбар» осилган Хоразмдаги тўй эгаси танқид остига олинди

  • Узбекистон
  • 26-11-2015, 13:53
  • 2 010
  • Хонанда Али Отажонов ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаган видеоси шов-шувга сабаб бўлди. Видеода тўй эгасининг бўйнига келган меҳмонларнинг «пулчамбар» осаётганликлари акс этган, деб ёзади «Даракчи.uz».

    Бўйнига «пулчамбар» осилган Хоразмдаги тўй эгаси танқид остига олинди

    Бу Хоразмнинг қайси туманида бўлиб ўтган тўйлиги хонанда томонидан маълум қилинмаган.

    Энг қизиғи тўйга олдиндан пулчамбар ясаб келган меҳмонлар бўлди. Бундан келиб чиқадики, мазкур тўй бўлган ҳудудда пулчамбар осиш урф саналади.

    Изоҳларда одамларнинг ушбу ҳолатга салбий муносабатларини кузатиш мумкин.


    Манба: Daryo.uz